09:33 / 03.02.2019
7 759

Марказий банк янги 100 минглик банкнота доллар ўрнини босишини билдирди

Марказий банк янги 100 минглик банкнота доллар ўрнини босишини билдирди
Иллюстратив фото
Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати департаменти директори Беҳзод Ҳамроевнинг таъкидлашича, 100 000 номиналдаги купюра асосан жамғариш учун фойдаланилади. Бу ҳақда “Sof.uz” нашри хабар берди.

Банкнота номинали қанча йирик бўлса, инфляция ҳам кучайиб боради деган фикр мавжуд. Экспертлр фикрича, бу жараёнлар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Таъкидланишича, 100 минглик банкнота хорижий валютага альтернатив вазифасини ўтайди ва ўзаро ҳисоб-китобларда долларнинг муомаласини камайтиришга имкон яратади.

Марказий банк вакили бир қисм аҳоли ҳамон пулини долларга айлантириб, ёстиқ остида сақлаётганига тўхталиб ўтган.

“10 минг доллар мисолида олганда 2018 йилда бир фуқаро курснинг 8150 сўмдан 8300 сўмга етиши натижасида маблағини 1,5 млн сўмга кўпайтириб олган. Агар ўша пуллар банкда сақланганда фойда бир неча миллон сўм бўлиши мумкин эди”, деб таъкидланади хабарда.

50 минглик купюра чиққанда, айтайлик, бир стакан семечка нархи ўзгармади. Бундай мисоллар кўп. Инфляцияга ҳатто ҚҚС тўловчиларнинг кўпайиши ҳам таъсир қилмайди”, деб тушунтирган Беҳзод Ҳамроев.

У шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 номиналдаги танга пулларнинг муомалагa киритилиши ҳам у қадар самарали бўлмаганини қўшимча қилган. Бунинг сабаби ўлароқ икки омилни келтирган. Биринчидан, одамлар металл пул ишлатишга одатланмаган, иккинчидан, бу номиналдаги қоғоз пуллар ҳамон муомаладан йиғиштириб олинмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк янги 100 минглик банкнота доллар ўрнини босишини билдирди