12:27 / 06.02.2019
5 048

Эркин иқтисодий зоналарга инвесторларни жалб қилиш нега қийин кечмоқда?

Эркин иқтисодий зоналарга инвесторларни жалб қилиш нега қийин кечмоқда?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида таркиб топган янги анъанага мувофиқ, 2019 йилнинг 5 февраль куни навбатдаги «Ҳукумат соати» ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, қуйи палатадаги депутатлар бирлашмалари таклифларига кўра, «Ҳукумат соати»да кўриб чиқиш учун «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида бизнес субъектларини жойлаштириш, уларга имтиёз ва преференциялар беришни ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги масала киритилди.
Мазкур масала юзасидан депутатлар саволларига Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов атрофлича жавоб қайтарди.

Қайд этилишича, айрим эркин иқтисодий зоналарда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш билан боғлиқ масалалар ҳалигача охирига етказилмаган. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан боғлиқ масалалар ҳал қилинмагани сабабли, ушбу зоналарга инвесторларни жалб қилиш ишлари қийин кечмоқда. Эркин иқтисодий зоналарга бириктирилган тижорат банклари томонидан дирекция фаолиятига кўмаклашиш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклиф киритиш бўйича етарлича ташаббус кўрсатилмаяпти. Баъзи вилоят маъмурий кенгашлари томонидан эркин иқтисодий зоналарда лойиҳалар аниқ ҳисоб-китобларсиз жойлаштирилиши натижасида айрим фаолият турлари учун сунъий имтиёз берилишига ва бу, ўз навбатида, бозордаги рақобат муҳитининг бузилишига олиб келмоқда.

Шу боис, тадбирда депутатлар мамлакатда мавжуд эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат, шунингдек, фармацевтика зоналарида фаолият юритаётган, экспортга маҳсулот чиқараётган, инновацион, юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил қилган бизнес субъектлари ва тадбиркорларга берилаётган қўшимча имкониятлар, имтиёз ва преференцияларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масаласига вазир эътиборини қаратди. Айниқса, парламент аъзолари хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатнинг инвестиция салоҳиятини жаҳон бизнес ҳамжамиятига тўла намоён этишга қаратилган, сармоя киритишга интиладиган инвесторлар учун ҳудудлар ва тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантиришда ягона, комплекс ёндашувларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этдилар.

1996 йил 25 апрелда қабул қилинган, эркин иқтисодий зоналар фаолияти, бу борадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонунни бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш, уни давр руҳига уйғун ҳолда янада такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Эркин иқтисодий зоналарга инвесторларни жалб қилиш нега қийин кечмоқда?