Австралиядаги янги солиқ ислоҳотлари крипто инвесторларини хавотирга солмоқда

Австралия ҳукумати томонидан таклиф этилган капитал ўсиши солиғига (КGT) оид ўзгаришлар криптовалюта савдогарлари, айниқса кам даромадли қатлам учун молиявий юкни ошириши мумкин. 2027-йилги бюджет лойиҳасига кўра, капитал ўсишига камида 30 фоизлик солиқ жорий этиш ва 12 ойдан ортиқ сақланган активлар учун бериладиган 50 фоизлик солиқ имтиёзини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Коинлй платформаси асосчиси Робин Сингҳнинг таъкидлашича, янги тизим назарий жиҳатдан инфляция таъсирини юmsҳатиши мумкин бўлса-да, амалда кўплаб инвесторлар, хусусан, талабалар ва қисман банд бўлган шахслар учун солиқ юкини уч бараваргача оширади. Бу ҳолат кўплаб ёш инвесторларнинг узоқ муддатли молиявий режалари ва бойлик яратиш стратегияларига салбий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Kraken биржасининг Австралиядаги раҳбари Жонатҳон Миллернинг фикрича, узоқ муддатли инвестиция имтиёзларининг қисқариши инвесторларни сабрли стратегиялардан воз кечиб, қисқа муддатли спекуляцияларга ўтишга мажбур қилиши мумкин. Бу эса бозорнинг барқарорлигига ва инвесторларнинг узоқ муддатли молиявий фаровонлигига путур етказиши мумкин.
Бошқа томондан, Свйфтх ҳамраиси Андреа Юен бу ўзгаришлар инвесторларни пенсия жамғармалари ва бошқариладиган инвестиция фондлари каби янада тизимли воситаларга ўтишга ундаши мумкинлигини таъкидлади. Бозор иштирокчилари янги шароитларга мослашишда давом этмоқда, бироқ солиқ сиёсатидаги бу кескин бурилиш Австралия крипто бозорида сезиларли ўзгаришларни келтириб чиқариши аниқ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!