12:46 / 15.02.2019
5 262

2018 йилнинг IV чорагида сўм неча фоизга қадрсизлангани ошкор қилинди

2018 йилнинг IV чорагида сўм неча фоизга қадрсизлангани ошкор қилинди
2018 йил давомида валюта курси ҳам ички, ҳам ташқи омиллар таъсирида шаклланиб, ўзида хорижий валютага бўлган талаб ва таклифнинг ўзаро нисбатини акс эттирди, деб хабар қилмоқда Марказий банк.

Қайд этилишича, ички валюта бозорида хорижий валюта тушумининг ортиши ва унга бўлган талабнинг камайиши даврида сўм қадрининг ошиши кузатилган. Аксинча, хорижий валютага бўлган талаб ошган даврда сўмнинг қадрсизланиши кузатилган.

2018 йилнинг IV чораги давомида сўм 3,2 фоизга (8079,3 сўм/доллардан 8339,6 сўм/долларга) қадрсизланди. 2018 йил якунлари бўйича сўм 2,7 фоизга (8120,1 сўм/доллардан 8339,6 сўм/долларга) қадри тушди ҳамда унинг максимал ва минимал қийматлари ўртасидаги фарқ 7,3 фоизни ташкил қилди.

Валюта курсининг нисбатан барқарор динамикаси пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилиши, ташқи ўзгаришларнинг салбий таъсирини юмшатилиши ҳамда валюта оқимининг кўпайиши каби омиллар билан қўллаб-қувватланди, дейилади МБ ҳисоботида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2018 йилнинг IV чорагида сўм неча фоизга қадрсизлангани ошкор қилинди