17:55 / 23.02.2019
5 878

Қатар компанияси Ўзбекистонда арзон энергия ишлаб чиқаришни таклиф этмоқда

Қатар компанияси Ўзбекистонда арзон энергия ишлаб чиқаришни таклиф этмоқда
Қатарнинг Redco International саноат ҳолдинги директори Саиф Ар-Раҳмон Хон энергетика йўналиши бўйича Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги ахборот хизмати.

Енгил саноат, темир қурилмалар, бетон ишлаб чиқариш соҳасида етакчи бўлган, 14 мингдан ортиқ ходимларни бирлаштирган компания Ўзбекистонда муқобил энергия бўйича лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этмоқда.

«Компания шунга ўхшаш лойиҳаларни Озарбойжон, Покистон, Нигерия ва Қозоғистонда, ишлаб чиқарилган энергиянинг 1 кватт/с учун 4 цент қийматида, амалга оширган. Шунингдек, компания Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудлардаги бир қатор меҳмонхоналарни хусусийлаштириш масаласида қизиқишини билдирди», – деб хабар бермоқда вазирлик.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қатар компанияси Ўзбекистонда арзон энергия ишлаб чиқаришни таклиф этмоқда