Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда ”Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, юридик шахсларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни бошқа юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нақд пулда сотишига рухсат берилди. Илгари ҳисоб-китоблар фақат нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши мумкин эди.
Бунда, нақд пул воситасидаги ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача (20 млн 273 минг сўмгача) миқдорда ҳамда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Шу билан бирга, юқорида кўрсатилган сумма доирасида эндиликда товарларни улгуржи сотиш нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклида, шу жумладан пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Илгари товарларнинг улгуржи савдоси фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб асосида амалга оширилиши лозим эди.
Амалдаги қонунчиликка кўра чакана савдо корхоналари товарларни нақд пулсиз сотиши мумкин, лекин бунда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар корхонанинг ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши лозим эди.
Ўзгартиришларга асосан, товарларни нақд пулсиз сотишда чакана савдо корхоналари учун белгиланган мазкур чеклов бекор қилинди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Эрон Исроил «тузоғи»га илиндими? Яқин Шарқдаги сўнгги воқеаларга экспертлар нима дейди?