19:00 / 14.03.2019
8 495

АҚШ Ўзбекистонда газ қазиб олишни бошлади

АҚШ Ўзбекистонда газ қазиб олишни бошлади
АҚШнинг Epsilon Development LLC компанияси Қашқадарё вилоятидаги «Толимаржон» конида газ қазиб олишни бошлади. Хабарларга кўра, суткасига кутилаётган кўк ёқилғи ҳажми 250 минг куб метрни ташкил этади.

Америка компанияси жорий йилнинг февраль ойида «Толимаржон» газ конини ўзлаштиришга киришди. Газ Ўзбекистон ички бозорида сотилади.
Epsilon Development компанияси Ўзбекистонда газ қазиб олишга 5,2 миллиард долларлик инвестиция киритиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Америка компанияси Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида сезиларли харажатлар талаб қиладиган ҳамда ўзлаштириш қийин бўлган конларда газ қазиб олишини маълум қилди. Келгуси икки йил ичида Қўшма Штатлар ушбу ҳудудлардаги газ конларини ўзлаштиришга 2 миллиард доллар сармоя киритмоқчи.

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда мамлакатга 11,8 миллиард доллар инвестиция киритилди, ушбу миқдорнинг 73% нефть ва газ секторига йўналтирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » АҚШ Ўзбекистонда газ қазиб олишни бошлади