08:43 / 20.03.2019
5 000

Ўзбекистонда икки ойда импорт учун сарфланган 3,35 млрд долларга нималар олиб келинди?

Ўзбекистонда икки ойда импорт учун сарфланган 3,35 млрд долларга нималар олиб келинди?
Жорий йилнинг январь-февраль ойида импорт ҳажми 3,35 млрд долларга (ўсиш суръати 30,3%) тенг бўлди, деб хабар қилмоқда Давлат статистика қўмитаси.

Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари (42,0%), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (12,9%) ҳамда қора ва рангли металлар (7,9%) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди.

2019 йилнинг январь-февраль ойи мобайнида республикага импорт қилинаётган товар ва хизматлар январь-февраль ойида январь ойига нисбатан 1,67 млрд долларга кўп импорт қилинди ва 3,35 млрд долларни ташкил этди.

Товар ва хизматлар импорти динамикаси таҳлилига кўра, 2019 йилнинг январ-февраль ойи мобайнида импорт қилинган товарлар ҳажми, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 764,3 млн долларга кўп импорт қилинди ва 3,04 млрд долларни ташкил этди. Хизматлар импорти эса 314,2 млн долларга етган.

2019 йилнинг январь-февраль ойида республикага 124дан ортиқ хорижий давлатлардан товар ва хизматлар импорти амалга оширилган. Шулардан 5та энг йирик бўлган Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Қозоғистон ва Туркиядан жами импорт ҳажми 2,20 млрд долларга тенг. Бу эса умумий импорт ҳажмининг 65,7%ини ташкил қилади.

Хизматлар импорти ҳажми 314,2 млн долларни ёки жами импорт ҳажмининг 9,4%ини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,1%га ўсди. Хизматлар импорти таркибининг асосий улуши туризм хизматлари, транспорт хизматлари, молиявий хизматлар, телекоммуникация, компютер ва ахборот хизматларидан иборат бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда икки ойда импорт учун сарфланган 3,35 млрд долларга нималар олиб келинди?