2019 йил январь — февраль ойларида экспорт ҳажми 3,03 миллиард долларга (ўсиш суръати 20,4%) тенг бўлди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.
Экспорт таркибида товарлар 86,6 фоиз улушга эга бўлиб, булар асосан энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (16,0%), тўқимачилик ва тўқимачилик буюмлари (7,5%), озиқ-овқат маҳсулотлари (4,2%), шунингдек, қора металлар ва ундан тайёрланган буюмлар (1,4%), рангли металлар ва ундан тайёрланган буюмлар (4,6%) гуруҳлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ушбу уч миллиард долларнинг ярмидан камроғи олтин ҳиссасига тўғри келди - 1,2 миллиард доллар. Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт ҳажми 45,3 фоизга ошиб, 1,8 миллиард долларни ташкил этди.
Агар 2018 йил билан солиштириладиган бўлса, экспорт тузилмасида сезиларли ўзгаришлар юз бермаган, аммо 2019 йил январь—февраль ойларида олтиндан ташқари барча товар ва хизматларнинг экспорт улуши ошган.
2018 йилда Ўзбекистон 2,9 миллиард долларлик олтин сотди. У экспортдаги энг асосий товарлардан бири бўлиб қолмоқда. Масалан, 1,1 миллиард долларлик қора ва рангли металлар, 1,6 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 1 миллиард долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари сотилди.
2018 йил кузида Ўзбекистон олтин экспортини тўхтатди, бу мамлакатнинг олтин захираларини кўпайтириш имконини берди. Йил бошида қазиб олинадиган ва сотиладиган олтин тўғрисидаги маълумот энди сир сақланмаслиги маълум бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари