11:06 / 25.03.2019
2 970

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади
Жаҳон банки (ЖБ) директорлар кенгаши Ўзбекистонга 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.
Қарз маблағлари Фарғона водийсида микро, кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

«Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва иқтисодий ўсишнинг янги дастакларини излаш зарурлигини тан олди. Ҳозирда янги иш ўринлари яратиш ва даромадлар даражасини ошириш имконини берадиган хусусий сектор ривожланишини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. 2017 йилда Ўзбекистонда иш билан банд бўлган барча фуқароларнинг қарийб 78 фоизи микро ва кичик корхоналарда, 27 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалигида ишлаган. Микро, кичик ва ўрта корхоналар сектори иқтисодиётда муҳим роль ўйнаб, мамлакат ЯИМнинг 50 фоизини яратади», - дея таъкидлаб ўтишган Жаҳон банкидан.

Фарғона водийси - аҳолининг юқори зичлиги билан ажралиб турадиган ноёб минтақа. Бу ерда тахминан 10 миллион киши яшайди, ёки аҳолининг тахминан 30 фоизи. Бу ҳудудда, шунингдек, мамлакатдаги кам таъминланган фуқароларнинг 25 фоизи истиқомат қилади.

Лойиҳа қишлоқ жойларда истиқболли тармоқларда ишлаётган тадбиркорларга ёрдам беради. Масалан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, ҳунармандчилик, қишлоқ жойларда аҳоли учун турли хизматлар кўрсатиш, туризм ва кичик серияли ишлаб чиқариш.

Жаҳон банки Ўзбекистонда умумий қиймати қарийб 3,4 миллиард доллар бўлган 19та лойиҳани амалга оширмоқда. Улар макроиқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳар иқтисодиёти, сув таъминоти ва санитария соҳаларини такомиллаштириш орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади