Ўзбекистон бўйича автомобилларга метан газ қуйиш шохобчалари — газ тўлдириш компрессор станцияларида нарх тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан лимитдан ташқари газ ва энергия истеъмоли учун тариф нархлари қайта кўриб чиқилди. Эндиликда АГТСда белгиланган меъёрдан ташқари энергия сарфи учун 1,15 (аввал 1,5 бўлган) коэффициентда тариф нархи белгиланди.
Шунингдек, лимитдан ташқари газ сарфи учун 1,4 коэффициентда (аввал 2 бўлган) тўлов амалга оширилиши назарда тутилмоқда.
2018 йил 16 ноябрга қадар АГТКС учун етказиб берилаётган газнинг кубометри 789,74 сўм (289,74 + 500) бўлганди. Лимитдан ортиқ сарф этилган газ учун 1079,48 сўм (289,74х2 + 500) миқдорида тўлов ундирилган. Табиий газ истеъмоли учун нарх оширилиши муносабати билан АГТКС учун 1 кубометр газ 800 сўм, лимитдан ташқари эса 1600 сўмга етказилиши маълум бўлди.
Юзага келган ноқулайлик маълум вақт хизмат нархининг ошиб кетиши, норозиликка сабаб бўлди. Айни пайтда лимитдан ташқари газнинг 1 кубометри учун 1120 сўм (800х1,4) нарх белгиланмоқда.
Шунинг билан 2018 йил 16 ноябрга қадар «газ заправка»ларда кузатилган нарх сиёсати яна амалда қайта тикланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди