14:30 / 01.04.2019
3 849

Россия рублининг заифлашуви Ўзбекистон аҳолиси даромадига қандай таъсир кўрсатди?

Россия рублининг заифлашуви Ўзбекистон аҳолиси даромадига қандай таъсир кўрсатди?
2018 йилда Ўзбекистонга чет элдан 5,1 миллиард доллар ўтказилган, деб хабар бермоқда Марказий банк. Ўтказмалар ҳажми уч йилдан бери ўсиб боряпти - 2016 йилда 3,7 млрд доллар, 2017 йилда 4,8 млрд доллар.

Пул, асосан, Россиядан юбориляпти. МБ маълумотларига кўра, 2018 йилда у ердан 3,9 миллиард доллар жўнатилди. Қозоғистон иккинчи ўринда - 320 миллион доллар юборилди. Яъни, биринчи ва иккинчи ўрин орасидаги фарқ 10 баробардан зиёд.

Чет элдан пул ўтказмалари ўзбекистонликлар даромадининг асосий манбаларидан бири саналади, сабаби бирламчи даромадлар ҳисобининг сальдоси қисқа муддатли ишчилар даромадлари эвазига мусбат бўлиб, 1,5 млрд долларни (2017 йилда 1,2 млрд долларни) ташкил қилди.

Бирламчи даромадлар моддаси бўйича қисқа муддатли ишчилар (меҳнат мигрантлари) томонидан олинган иш хақи асосий манба бўлиб, 2,9 млрд долларни (2017 йилда 2,5 млрд долларни) ташкил қилди. Тушумлар йилнинг II-III чоракларида нисбатан юқори бўлиб, мавсумийликни намойиш қилади.

Иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси 2017 йилга нисбатан деярли ўзгармаган ҳолда 4,2 млрд долларни ташкил этди.

«2018 йилда иккиламчи даромадлар ўсишининг турғунлиги, асосан узоқ муддатли меҳнат мигрантларини қабул қилувчи чет эл мамлакатларидаги шарт шароитлар натижасидир», - дейилади ҳисоботда.

Резидент жисмоний шахсларга (уй хўжаликларига) чет элдан трансферт ўтказмалари иккиламчи даромадларнинг асосий қисмини ташкил қилади. Шунингдек, уй хўжаликларига трансферт ўтказмалари асосан халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали амалга оширилади:

Иккиламчи даромадларнинг келиб тушиши ҳам мавсумий ҳарактерга эга. Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларига келиб тушувчи трансчегаравий пул ўтказмаларининг бир қисми уларнинг доимий равишда чет элда бўлган ёки яшайдиган қариндошлари томонидан жўнатилади:

МБнинг таъкидлашича, пул ўтказмалари амалиётидан нафақат норезидентлар (бир йилдан ортиқ муддат давомида чет элда бўлган ишчилар) ёки қисқа муддатли ишчилар оилаларига ёрдам юбориш мақсадида, балки, ташқи савдо операцияларини амалга ошириш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин. Шу сабабли резидент-жисмоний шахсларга пул ўтказмалари ва нақд кўринишда олиб кирилган маблағлар миқдори моккилик экспорти ҳажмига камайтирилади. Резидент-жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари ва нақд кўринишда олиб чиқилган маблағлари ҳамда моккилик импорти бўйича ўхшаш жараён қўлланилади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия рублининг заифлашуви Ўзбекистон аҳолиси даромадига қандай таъсир кўрсатди?