22:30 / 01.04.2019
3 764

Ўзбекистон уч йилда қанча олтин экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон уч йилда қанча олтин экспорт қилгани маълум бўлди
Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон 220 тонна олтин экспорт қилди, бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.

Хусусан, идора маълумотларига кўра, олтин экспорти 2016 йилда 70 тоннани ташкил этган. Қиймат жиҳатидан бу 2,7 млрд доллардан ортиққа тенг. 2017 йилда қимматбаҳо металл экспорти 80 тоннани ёки 3,1 миллиард долларни ташкил этди.

2018 йилда Ўзбекистон 70 тонна олтинни 2,9 млрд долларга экспорт қилди (Давлат статистика қўмитаси маълумотлари). Марказий банк ҳисоботига кўра, товарлар экспорти ҳажми 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошди. Шу билан бирга, олтиннинг қиймати (умумий экспорт ҳажмидан 25,5%) ўртача йиллик нарх ўсиши ҳисобига ортди.

Марказий банк прогнозига кўра, 2019 йилда олтиннинг ўртача нархи ўсишда давом этади ва бир трой унцияси учун 1320 доллар бўлади. Бундай прогнозларда жорий йилда қимматбаҳо металл экспорти Ўзбекистонга 3,2 миллиард доллардан кўпроқ пул келтириши мумкин.

2016-2018 йилларда хомашё товарлари экспорти ҳажми (олтин ва табиий газ) экспорт умумий ҳажмидан 60-70 фоизни ташкил этди. Товарлар экспорти умумий ҳажмидан тахминан 80 фоизи беш давлат ҳиссасига тўғри келади, шундан 30-35 фоизи - Швейцарияга (олтин).

Бундан олдин, Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортига харажатларни оширгани хабар қилинганди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон уч йилда қанча олтин экспорт қилгани маълум бўлди