Ўзбекистон Хитойга қовун, анор, узум ва лимон экспорт қилади

  • 27 апрель 2019, 06:00
  • 861
  • Иқтисодиёт
  • Ўзбекистон Хитойга қовун, анор, узум ва лимон экспорт қилади
    Фото: ЎзА
    Пекинда Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев, «Ўздавкарантин» инспекцияси бошлиғи Иброҳим Эргашев Хитой Божхона маъмурияти бошлиғи Ни Юфен билан фитосанитар талаблар асосида қатор маҳсулотлар экспортини амалга ошириш борасида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати маълум қилди.

    Учрашувда томонлар Хитойга қовун экспортига фитосанитария рухсатномасини бериш тартибини муҳокама қилди. Хитой томони инспекциядан олинган техник маълумотларга асосан зараркунанда хавфини таҳлил қилиш жараёни якунланганини таъкидлади. Хитой давлати қонунчилигига кўра, мутахассислар қовун далаларини атрофлича текширувдан ўтказади. Якунда тегишли ҳужжат имзоланиб, ушбу маҳсулотлар импортига рухсат берилади.

    Бундан ташқари, 2019—2020 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик дастури лойиҳаси кўриб чиқилди. Икки йиллик муддатни ўз ичига олган мазкур ҳужжатда Ўзбекистондан Хитойга қовун, анор, узум, лимон ва бошқа маҳсулотлар экспорти масаласи кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа ҳужжатлари жорий йилнинг май ойида хитойлик мутахассисларнинг Тошкенга сафари доирасида имзоланиши мумкин.

    Учрашувда ўсимликлар карантини тизимида соҳа ходимларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўзбекистон Хитойга қовун, анор, узум ва лимон экспорт қилади