12:55 / 08.05.2019
3 671

Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво маълум қилинди

Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди (2019 йил 7 май ҳолатига 1 кг. сўмда).

Қайд этилишича, мол гўштининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да - 45 минг сўм. Энг арзони Нукус («Нукус деҳқон бозори»)да - бир килограмми 28 минг сўм.

Қўй гўштининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Фарҳод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да - 48 минг сўм. Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да (30 минг сўм).

Картошканинг энг қиммати Жиззах шаҳридаги «Жиззах марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳридаги «Қарши деҳқон озиқ -овқат бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори», Тошкент вилоятидаги «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (4000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (1200 сўм).

Пиёзнинг энг қиммати Самарқанд шаҳридаги «Темирйўл деҳқон бозори»да (2700 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори»да (500 сўм).

Сабзининг энг қиммати Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Самарқанд шаҳридаги «Темирйўл деҳқон бозори», Тошкент вилоятидаги «Чирчиқ деҳқон бозори», «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори»да (3000 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да (1500 сўм).

Тухумнинг энг қиммати (10 дона) Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳридаги «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Самарқанд шаҳридаги «Темирйўл деҳқон бозори», Тошкент вилоятидаги «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (6500 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори»да (3000 сўм).

Гуручнинг энг қиммати Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори»да (17 500 сўм). Энг арзони Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори»да (5000 сўм).

Ўсимлик ёғининг энг қиммати Самарқанд шаҳридаги «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (12 500 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Фарҳод деҳқон бозори»да (7600 сўм).

Шакарнинг энг қиммати Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳридаги «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳридаги «Жиззах марказий деҳқон бозори», «Эски шаҳар деҳқон бозори», Қарши шаҳридаги «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Навоий шаҳридаги «Саховат бозори», Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳридаги «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳридаги «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори», Урганч шаҳридаги «Урганч марказий деҳқон бозори»да (5500 сўм). Энг арзони Тошкент вилоятидаги «Чирчиқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4500 сўм).

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво маълум қилинди