Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга 2 кунлик ташрифи давомида Ўзбекистон ҳукуматини ислоҳотлар йўлини давом эттиришга чақирди. Бу ҳақда DW немис нашри хабар берди.
Штайнмайер Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралардан кейин Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ютуқлари ортидан “катта ҳурмат билан” кузатишини таъкидлаб ўтган.
“Марказий Осиё республикаси раҳбарияти ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттириши керак”, деб қўшимча қилган Германия президенти.
Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, “Ислоҳотлар ҳар доим ҳам сўзсиз қўллаб-қувватланмаслигини, бироқ орқага йўл йўқлигини” таъкидлаб ўтган.
Шу куниёқ икки давлат вакиллари ҳамкорликни кенгайтириш ҳақидаги келишувни имзолашган. Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш масалалари вазирлиги кейинги 2 йил ичида бу мақсадларда 123,8 млн евро ажратишга ваъда берган.
Нашр маълумотларига кўра, ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш ва барқарор иқтисодий ривожланишни қамраб олади. Берлин ажратадиган маблағлар, жумладан, Ўзбекистон вилоятларидаги шифохоналарни модернизациялаш, тиббий персонал учун таълим дастурлари, силга қарши кураш ҳамда қишлоқ хўжалигини мустаҳкамлаш учун йўналтирилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди