Фото: «Uza.uz»
Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари ҳамда бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмиталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг жорий йил биринчи чорагида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Қайд этилишича, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича тезкор чоралар кўрилаётганига эътибор қаратилди. Хусусан, жорий йил биринчи чораги мобайнида 96 та лойиҳа бўйича инвестицияларни ўзлаштириш ортда қолган. Улар юзасидан тегишли чоралар кўриш борасида таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилмоқда.
Ўрганиш жараёнида «Ўзбекипаксаноати» уюшмаси, «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Худудий электр тармоқлари» АЖлари ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Транспорт вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бугунги кунда хорижий инвестициялар умуман жалб этилмагани маълум бўлди.
Бундан ташқари, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзагротехсаноатхолдинг», «Ўзавтосаноат» ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖлари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ҳажми пастлигича қолганлиги қайд этилди.
Нурилло НАСРИЕВ
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди