15:30 / 05.06.2019
3 584

Жаҳон банки: Ўзбекистонда «анча кучли иқтисодий ўсиш» кутилмоқда

Жаҳон банки: Ўзбекистонда «анча кучли иқтисодий ўсиш» кутилмоқда
Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари: кескинликнинг ўсиши, инвестициялар пасайиши» ҳисоботига кўра, бу йил Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётлари ўсиш суръатлари тўрт йил ичидаги энг паст даражага тушади - 1,6%.

Жаҳон банкининг глобал иқтисодиёт истиқболлари бўйича департаменти бош иқтисодчиси Екатерина Вашакмадзенинг хабар беришича, «йирик хом ашё экспортчилари бўлган» Туркманистон ва Ўзбекистонда «анча кучли иқтисодий ўсиш» кутилмоқда.

«Туркманистонда 2019 йилда 5,6%, Ўзбекистонда эса 5,3% даражасида. Тожикистонда иқтисодий ўсиш ҳам анча кучли - 6 фоиз даражасида. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан кам (7,3 фоиз)», - деди эксперт.

«Бу босқичда ҳамма нарса жуда яхши бўлиб кўринмоқда. Аммо потенциал хавф мавжуд. Бизнинг фикрча, улар рўй бериши эҳтимоли юқори. Бу ҳолатда, табиийки, прогнозлар қайта кўриб чиқилади», - дея аниқлик киритди Вашакмадзе.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки жиддий кескинликлар хавфи остида глобал иқтисодиёт ўсишининг пасайишини тахмин қилганди. Хатарлар орасида савдо тўсиқлари, 2018 йилда кўплаб иқтисодиётларга таъсир кўрсатган молиявий кескинликлар қайтарилиши эҳтимоли, шунингдек, АҚШ, Евроҳудуд ва Хитой иқтисодиётида кутилганидан ҳам кучлироқ пасайиш бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жаҳон банки: Ўзбекистонда «анча кучли иқтисодий ўсиш» кутилмоқда