3 302
ДСҚ янги Солиқ кодекси келгуси йил 1 январидан кучга кириши мумкинлигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг янги Солиқ кодекси келгуси йилдан ишлай бошлаши керак, деди давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғининг ўринбосари Азиз Умирзақов.
«Солиқ кодекси 1 январдан кучга киришини кутиш мумкин. Янги меъёрлар келгуси йилдан ишлай бошлаши учун бор имкониятни ишга соламиз. Ислоҳотлар борасида тажрибага эгамиз, ўз хато ва устунликларимизни биламиз. Буларнинг барини янги кодексда акс эттирдик. Солиқ тизимини мақбуллаштириш жараёнини чўзмаслик учун уни келгуси йилдан жорий этишимиз лозим», – деди Умирзақов.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжат «яқин вақт ичида» муҳокамага қўйилади, ҳозирда уни мувофиқлаштириш жараён кечмоқда.
Эслатиб ўтамиз, солиқ тизимини такомиллаштириш концепциясига кўра, янги кодекс 2019 йил 1 январдан кучга кириши лозим эди. Бироқ муддат ортга сурилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди