23:45 / 12.06.2019
5 063

Ўзбекистон Марказий банки деноминация эҳтимоли борлигини маълум қилди

Ўзбекистон Марказий банки деноминация эҳтимоли борлигини маълум қилди
Фото: Spot
Марказий банк деноминация (эски банкнотларни одатда кичикроқ қийматдаги банкнотларга алмаштириш) ўтказиши мумкин. Бу ҳақда 12 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов маълум қилди, деб ёзади Spot.

Унинг сўзларига кўра, «Марказий банкнинг бундай режалари йўқ» деб тасдиқлаш тўғри бўлмайди.
«Мен аниқ бир санани айта олмайман, бу беш ёки ўн йил ичида бўлади», — деди Илҳом Норқулов.

Норқуловнинг сўзларига кўра, регулятор инфляциявий таргетлашга ўтиш тугалланиши билан регулятор деноминация масаласини кўриб чиқишга тайёр бўлади.

«Бугунги кунда олдимизда давлат ташкилотларини ислоҳ қилиш, нархларни либераллаштириш каби улкан вазифалар турибди», — дея қўшимча қилди у.
Март ойида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов регулятор деноминацияга эҳтиёж сезмаслигини маълум қилган эди.

У деноминация осон ва тезда амалга оширилиши мумкин бўлган техник жараён эканлигини таъкидлаб, деноминацияни амалга ошириш режалаштирилмаётгани, амалда бўлган белгиланган қийматлар барча талабларга жавоб бериши ва улардан фойдаланиш қулайлигини қайд этган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон Марказий банки деноминация эҳтимоли борлигини маълум қилди