Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги версияси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Kun.uz нашри Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси вакиллари билан боғланиб, янги таҳрирдаги кодекс версияси бўйича изоҳ сўради.
Таъкидланишича, ушбу лойиҳа жамоатчилик фикрини ўрганиш, хусусан солиқ маслаҳатчилари муносабатини тўплаш учун тақдим этилган бўлиб, якуний версиядаги кодекс лойиҳаси эмас. Асосий ўзгаришлар эса қуйида:
1. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ, умумий пул айланмаси 1 миллиард сўмга қадар бўлган тадбиркорлар учун солиқ тортишнинг соддалаштирилган режими сақланиб қолган.
2. Шунингдек, қатъи ўрнатилган миқдор бўйича солиқ тўловчилар йиллик умумий даромадлар декларацияси асосида солиқ тўлаш ҳуқуқига эга бўлди. Бунда қатъи ўрнатилган миқдорда тўлаш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда даромадларининг 12 фоизини (фарқли равишда) солиқ сифатида ҳисоблаши мумкин. Масалан, сартарош 350 минг сўм этиб белгиланган солиқни ҳар ойда тўлаши лозим.
Лекин айрим ойларда унинг даромадлари 2,5 миллион сўмдан ошмади ва тушумнинг 500 минг сўм қисми турли профессионал эҳтиёжлар учун сарфланди. Сартарошнинг ҳақиқий даромади 2 миллион сўм бўлган тақдирда, у тўлдирган декларацияси асосида даромадининг 12 фоизини солиққа ўтказиши мумкин. Шунда сартарош 350 минг сўм эмас, 240 минг сўм тўлайди.
3. Солиқ тўловларини амалга ошириш бўйича муддатни кечиктириш тартиби ўзгармоқда. Кодекс лойиҳасида иккита янги инструмент назарда тутилган: пулли ва бепул муддатни узайтириш имконияти. Тўлов муддатини бепул кечиктириш алоҳида шарт ва вазиятда тақдим этилади. Масалан, табиий офат ва бошқа кутилмаган вазиятда тўловни амалга ошириш муддати бепул кечиктирилиши мумкин. Бошқа ҳолатлар бўйича тўлов қобилияти айни пайтда мавжуд бўлмаса, кейинроқ тўлаш ҳуқуқи берилади, аммо маълум фоиз эвазига. Бу муддатни кечиктириш механизми ишини анча шаффоф қилади.
Масалан, корхона банкротлик ёқасида туриб, бир вақтнинг ўзида солиқ мажбуриятини бажарганда молиявий қийинчиликларга дуч келса, тўловлар муддатини кечиктириши мумкин. Пулли имконият учун тўлов қайта молиялаш ставкасидан келиб чиқиб ўрнатилади.
4. Қарздорлик ва бошқа мажбуриятларни бажармаганлик учун келиб чиқадиган пеня миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасига боғланмоқда.
5. Янги таҳрирдаги кодексда солиқ имтиёзлари қисқартирилмоқда, бир-бирини такрорловчи алоҳида солиқ имтиёзлари умумлаштирилган. (Бу ҳақда батафсил маълум қилинади - таҳр.)
6. ҚҚС бўйича кўзда тутилган ўзгаришлар қуйидагича бўлиб, ҚҚС тўловчиси этиб:
— Ўзбекистондаги юридик шахслар;
— Мамлакат ҳудудида фаолият олиб борувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
— Ўзбекистонда муқим фаолияти олиб борувчи хорижий юридик шахслар;
— Ишончли шахслар;
— Ўзбекистон чегара божхона пунктларидан товарларни олиб ўтувчи шахслар.
Календар йилида умумий айланмаси 1 миллиард сўмдан ошмаган шахслар ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди. Кодекс лойиҳасида соддалаштирилган ҚҚС кўрсатилмаган, аммо ушбу тартиб 2021 йил 1 январга қадар сақланиб қолинади. Шунга қарамай, ҳар қандай импорт амалиёти билан алоқадор, импорт товар сотувчиси умумий даромад айланмасидан қатъий назар ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.
ҚҚС тўловчи тадбиркорлар махсус ҳисобда туриш учун Давлат солиқ қўмитасига мурожаат этиши зарур. ИНН рақамидан ташқари, ҚҚС тўловчилар махсус ҳисоби юритилади.
Экспортга йўналтирилган товарлардан ташқари, хизматлар ҳам ноль ставкадаги ҚҚСга тортилади. (Бу ҳақда батафсил кейинроқ - таҳр.) “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди