Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)да қонунларни бузиш ва маблағларни ўзлаштириш учун таъқиб этилаётган ака-ука Гупталар ҳозир инвестициялар учун янги майдонча изламоқда. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Business Television India (BTVI) телеканали хабар берди.
Асли келиб чиқиши Саҳаранпур (Ҳиндистондаги шаҳар, Уттар-Прадеш штатида шу номдаги округ маъмурий маркази)дан бўлган ака-укалар бугунги кунда Дубайда яширинмоқда. BTVI хабарида айтилишича, улар Ҳиндистонда тиббий корхона очишди ва Ўзбекистонда университет очиш ниятида.
Гупталар оиласи - бой ҳинд оиласи бўлиб, ака-укалар биргаликда бизнес олиб боришади. Оила 1993 йилда Ҳиндистондан ЖАРга кўчиб ўтиб, у ерда Sahara Computers компаниясига асос солган.
Кейинчалик ака-ука Гупталар ушбу Африка мамлакатида кўмир конлари, муҳандислик компаниялари, оммавий ахборот воситалари, олмос шахталари, темир йўллари ва турли соҳаларда фаолият юритадиган бошқа компанияларни ўз ичига олган бизнес империясини яратди.
Таъсир доираси ўсиб боргани сари тадбиркорлар нафақат молиявий қонунбузилишлар, балки ҳукумат ишларига аралашувда ҳам гумонлана бошланди. Охир-оқибат уларга қарши жиноят ишлари очилиб, ака-укалар мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди