06:37 / 24.07.2019
3 475

Хитой Ўзбекистонда мош етиштириб, АҚШ ва Европага сотмоқчи

Хитой Ўзбекистонда мош етиштириб, АҚШ ва Европага сотмоқчи
Маълумки, 12-19 июль кунлари Хитой Халқ Республикасининг хорижий корхоналарни ривожлантириш бўйича Хитой ассоциацияси (CODA) бош котиби Хэ Чжэньвей бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация юртимизга ташриф буюрди. Хэ Чжэньвей мазкур сафар якунлари ҳақида “Синьхуа” ахборот агентлигига интервью берди.

У Ўзбекистон “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг асосий мамлакатларидан бири эканлигини эътироф этди.

Хэ Чжэньвей Ўзбекистонга ташриф буюриш ташаббускори Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош директори Владимир Норов эканлигини айтиб ўтди. “У ушбу юртда туғилган ва ўз ватани салоҳияти ҳамда истиқболларини яхши билади”, - деди делегация раҳбари.

CODA бош котиби Ўзбекистонга ушбу давлатнинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги таклифи бўйича келганини маълум қилди. Делегация таркибидан 25 киши жой олди. Улар Хитойдаги юқори технологиялар, қуёш энергиясидан фойдаланиш, тиббиёт асбоб-ускуналари, логистика, қоғоз ишлаб чиқариш, иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш, қурилиш каби соҳаларни қамраб олган қарийб 20 та компанияни тақдим этишди.

Хэ Чжэньвейнинг айтишича, мазкур тармоқлар Ўзбекистоннинг муваффақиятли ривожланиши учун зарурдир.

У ташриф дастури доирасида Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Тошкент вилоятларига бориб, ҳокимлар, маҳаллий ишбилармонлар билан учрашгани, турли корхоналар фаолияти билан танишганига алоҳида тўхталиб ўтган.

“Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб сафарлар бизда катта таассурот қолдирди. Уларда ҳамкорлик учун имкониятларни муҳокама қилдик”, - деди Хэ Чжэньвей.

Хусусан, Самарқанд вилояти ҳақида гапирар экан, у ушбу замин ўзининг тарихий-меъморий ёдгорликлари билан машҳурлиги, туристлар учун жозибадорлигини таъкидлади. Шунинг учун бу ерда туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди.

Бухорода эса тўқимачилик саноатида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди, Андижон эса машинасозлик бўйича қизиқиш уйғотган.

CODA бош котиби Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди ўзига хос жиҳатларга эга эканлиги ва алоқаларни йўлга қўяётганда булар инобатга олиниши лозимлигини қайд этди.

У, шунингдек, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, ҳукуматда ташқи иқтисодий алоқаларга масъул бўлган Элёр Ғаниев билан муҳим учрашув ҳақида ҳам фикр билдирди.

“Бугун Ўзбекистон хитойлик инвесторлар учун жуда қизиқ”, - деди Хэ Чжэньвей.

Унинг фикрича, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири қишлоқ хўжалигидир. Ўзбекистон ХХРга ушбу тармоқ маҳсулотлари, масалан мош(соя) экспорт қилиши мумкин.

“Ўзбекистонда яхши ва сифатли мош борлигини биламиз. Биз ҳозир Ўзбекистонга асбоб-ускуналарни олиб келиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва АҚШ ҳамда Европага экспорт қилиш ҳақида ўйлаяпмиз. Бу Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик учун яхши имкониятдир”, - деди CODA бош котиби.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Хитой Ўзбекистонда мош етиштириб, АҚШ ва Европага сотмоқчи