Марказий банк АҚШ долларининг расмий курси кескин кўтарилгани ва ички валюта бозоридаги вазият бўйича расмий изоҳ билан чиқди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг июль ойи иккинчи ярмидан бошлаб, айниқса сўнгги ҳафтада, ички валюта бозорида хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан курси ўсиш суръатларининг тезлашиши кузатилди.
Ушбу ҳолатнинг шаклланишига қатор ташқи ва ички омиллар таъсир кўрсатди, дейилади изоҳда.
Ташқи омиллар. Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари бўлган баъзи мамлакатларда (шу жумладан Россия, Қозоғистон ва Хитой) миллий валюталарнинг қадрсизланиши тенденцияси ривожланмоқда, бу маълум даражада валюта бозори иштирокчилари томонидан валюта курслари ва қарорларни қабул қилиш жараёнига таъсир қилади.
Ички омиллар асосан хўжалик юритувчи субъектлар - импорт қилувчилар томонидан чет эл валютасига талабнинг ортиб бориши билан боғлиқ.
Ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг нисбий барқарорлиги шароитида Марказий банкнинг асосий мақсади ишлаб чиқарувчилардан монетар олтинни сотиб олиш натижасида юзага келган ортиқча ликвидликни стерилизациялаш бўлиб, бунда ички валюта бозорида қисқа муддатли курс ўзгаришини юмшатиш учун восита сифатида ишлатилади.
Шу билан бирга, ички валюта бозоридаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк валюта интервенцияларини амалга оширишда кунлик ўзгаришларнинг янада кенгроқ йўлагига ўтмоқда.
Марказий банк қисқа муддатли ўзгарувчанликни давом эттириш ва фундаментал трендга қайтишни давом эттириш билан курсни маълум бир даражада тартибга солишни истисно этмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди