Жорий йилнинг 6 август куни Ҳиндистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи И.Эргашев раҳбарлигидаги делегация ҳамда Ҳиндистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги давлат вазири П.Рупала ўртасида учрашув ўтказилди.
«Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати хабарига кўра, мулоқот давомида мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонга бўлиб ўтган давлат ташрифи икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққани эътироф этилди.
Ўз навбатида, ташриф доирасида «Ўздавкарантин» инспекцияси ҳамда Ҳиндистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги протокол имзоланиши ўзаро манфаатли келишувларга замин яратгани таъкидланди.
Музокаралар натижасида Ўзбекистондан Ҳиндистонга 29 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (қовун, лимон, нўхат, писта, анор уруғлари, занжабил, грек ёнғоғи, ерёнғоқ, узум, ловия, ўрик, олхўри, қовун, олча, гилос, олма, шафтоли, нок, аччиқ қалампир, пиёз, сабзи, картошка, булғор қалампири, ковул, укроп, райҳон, ялпиз, петрушка, сельдерей) экспорт қилинишига рухсат олинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган даврда Ҳиндистонга мамлакатимиздан 7 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – гилос, олча, ўрик, шафтоли, олхўри, мош, майиз экспорт қилинган.
Эндиликда мамлакат деҳқон-фермерлари томонидан етиштирилган яна бир нечта турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ҳиндистонга экспорт қилиш имконияти юзага келди.
Мулоқот давомида, шунингдек, томонлар малака ошириш ва тажриба алмашиш масаласини муҳокама қилдилар. Хусусан, Инспекция мутахассислари 2019-2020 йилларда Ҳинд диёрининг ихтисослашган муассасаларида соҳага оид замонавий билимларни ўзлаштириши бўйича дастлабки келишувга эришилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди