
Хитой Ўзбекистонда табиий доривор воситаларга асосланган тиббиёт маркази қуриши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 28 август куни Хитой илм-фан ва техника вазири Ван Чжиган билан учрашувда муҳокама олиб борган.
– Айни кунларда Ўзбекистоннинг ёш олимлари ХХРнинг етакчи илмий муасассаларида стажировка курсларини ўташ учун жўнатилишига доир танлов эълон қилинган бўлиб, танловга аризалар топшириш жараёни давом этмоқда, — деган Инновацион ривожланиш вазири учрашувда. — Жорий йилнинг сентябрь ойида эса 20 та мақсадли лойиҳа танлови эълон қилинади. Танлов ғолибларининг лойиҳалари 2020 йилнинг январь ойидан Ўзбекистон ва Хитой томондан молиялаштирилади.
Хитойнинг илм-фан ва техника вазири Ван Чжиган мазкур танловни ўтказиш ва молиялаштириш регламенти яқин кунларда ўзбекистонлик ҳамкорларга жўнатилишини ва ўзаро келишилган ҳолда шаффофлик ва очиқликка асосланган танлов қонун-қоидалари тасдиқланишини айтган.
Шунингдек, Ўзбекистон-Хитой қўшма технопаркларини яратиш ва ривожлантириш борасида ҳам фикрлар алмашилган. Хусусан, Ўзбекистондаги технопарк ходимлари ва резидентларидан иборат мутахассислар Хитойда соҳага доир амалиётдан ўтишлари борасида келишилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар