16:43 / 04.09.2019
3 496

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси: асосий 12 та ўзгариш

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси: асосий 12 та ўзгариш
Молия вазирлиги ДСҚ билан биргаликда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, халқаро ва миллий экспертлар иштирокида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқди.

Бу қонун лойиҳаси анча кутилган эди. У халқаро стандартларга яқинлаштирилиши лозим бўлган янги солиқ тизимининг асоси бўлади. Солиқ кодексининг амалдаги таҳрири шу йилдан бошлаб сезиларли янгиланган.

Бироқ, Norma’нинг ёзишича, унда эски ёндашувларнинг асоратлари қолган:

• турли фаолият турлари учун талай солиқ режимлари;
• солиқ тўловчи ҳуқуқларининг декларативлиги;
• қонунга итоаткорлигидан қатъи назар барча солиқ тўловчиларга бир хилда татбиқ этиладиган солиқ назорати шаклларининг шаффоф эмаслиги.

Ишлаб чиқувчиларнинг баёнотига кўра, улар ушбу муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилишган. Буни улар қанчалик уддалаганликларини мутахассислар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасини диққат билан ўрганиб чиққач баҳолайдилар. Бироқ ҳозирнинг ўзида қуйидаги ижобий ўзгаришлар яққол кўзга ташланмоқда:

1. ”Яшил йўлак” – инсофли солиқ тўловчилар учун. Назорат чора-тадбирлари фақат қонунга итоатсиз корхоналарга нисбатан фаол қўлланилади.

2. Солиқ тўловчи контрагентни танлашда ўзини эҳтиёткор қилиши даркор. Агар сиз “бир кунликлар” билан битим тузсангиз, солиқчилар қўшимча солиқлар ҳисоблайди.

3. Давлат бюджети солиқ тўловчиларга пенялар тўлайди. Сиз солиқларни ортиқча тўладингизми ёки уларни сиздан қонунга хилоф равишда ушлаб қолишдими? Нафақат ушбу суммаларни қайтарадилар, балки МБ ставкаси бўйича пеня ҳам тўлайдилар.

4.Давлат ҚҚС бўйича манфий сальдони қайтаради. Бунинг учун, агар сиз экспорт қилувчи, йирик корхона бўлмасангиз, банк кафолатига эга бўлмасангиз, камерал текширувдан ўтиш зарур.

5. Асосий воситалар бўйича ҚҚС – дарҳол ҳисобга олинади. Сиз ускуна, бино ва иншоотлар, бошқа асосий воситалар етказиб берувчисига тўланган ҚҚСни дарҳол ҳисобга олишга ҳақлисиз.

6. Соддалаштирилган ҚҚС бўлмаслиги мумкин. Солиқ кодекси лойиҳасида у ҳақда баён этилмаган.

7. ҚҚС тўловчилар рўйхати кенгайтирилмоқда. Уларга чет эллик шахсларнинг доимий муассасалари, бозорлар, адвокатлик фирмалари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари қўшилади.

8. Текин олинган мол-мулк ва кўрсатилган хизматларга ҚҚС солмаслик мумкин. Битта шарт билан – улар иқтисодий жиҳатдан оқланган бўлиши керак.

9. “Google га солиқ”ни жорий этиш кўзланмоқда. Давлат жисмоний шахслар учун электрон хизматлар қийматига солиқ солиш истагида.

10. Фойда прогнози ва жорий тўловлар бўйича маълумотномалар ўтмишда қолади. Бунга зарурат қолмайди.

11. Харажатлар асосланган бўлиши керак. Акс ҳолда, сиз уларга фойда солиғи солишингиз лозим бўлади.

12. Инвестициявий чегирма фойда солиғида тежашда ёрдам беради. Сиз солиқ солинадиган фойдадан харид қилинган ускунанинг 10%игача бир йўла чегирма қилишга ҳақли бўласиз.

Бундан олдин, Ўзбекистон Google, Яндекс, Alibaba, Netflix’га солиқлар жорий этиш ниятида экани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси: асосий 12 та ўзгариш