Фото: Kun.uz
Бутунхитой Халқ вакиллари йиғини молиявий-иқтисодий қўмитаси аъзоси Цай Линнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси юқори суръатда ўсмоқда. У бу ҳақда «Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда Хитой Халқ Республикаси тажрибаси ва уни Ўзбекистон Республикасида қўллаш имконияти» мавзуида ўтказилган халқаро анжуманда маълумот берди.
Унинг билдиришича, 2018 йилда савдо айланмаси 6,26 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, унинг 3,94 миллиард долларини Хитойнинг Ўзбекистонга экспорти ташкил қилса, 2,32 миллиард доллари Ўзбекисоннинг Хитойга экспортидан иборат.
Жорий йил июнь ойи ҳолатига кўра, савдо айланмаси 3,33 миллиард долларга етган.
Бундан ташқари, иқтисодий, инвестициявий, техник жиҳатдан ҳам шериклик ривожланиб бормоқда. Хитой статистик маълумотларига қараганда, ўзаро ҳамкорлик бошланганидан буён 2019 йилнинг июнь ойи охиригача Хитой Ўзбекистонга жами 3,37 миллиард доллар инвестиция киритган ва 7,02 миллиард долларлик шартномалаар имзоланган.
Айни пайтда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга ҳам ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, яқин йилларда гилос, мош ва қалампир экспорти бўйича шартномалар имзоланди.
Цай Линнинг қўшимча қилишича, жорий йил августида Хитой бош вазири Ли Кэцян ва Ўзбекистон бош вазири Арипов иштирокида Хитойга қовун ва асал экспорт қилиш тўғрисида келишувларга эришилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди