08:39 / 12.09.2019
3 105

Ўзбекистонда «ўрта бизнес» тоифаси жорий этилади

Ўзбекистонда «ўрта бизнес» тоифаси жорий этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизматининг қайд этишича, кўплаб чет мамлакатларда бизнес субъектлари учта тоифага — кичик, ўрта ва йирик — бўлинган ва давлат томонидан ҳар бир тоифага нисбатан алоҳида қўллаб-қувватлаш сиёсати олиб борилади. Лекин Ўзбекистонда иқтисодиёт ривожида алоҳида рол ўйнайдиган «ўрта бизнес» тушунчаси умуман йўқ.

Шуни ҳисобга олиб, видеоселекторда Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирликларга ўрта бизнес тоифасини жорий этиш, кичик, ўрта, йирик бизнес мезонларини қайта кўриб чиқиш, уларни алоҳида механизмлар асосида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича уч ой муддатда аниқ таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда «ўрта бизнес» тоифаси жорий этилади