2 590
Солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилувчи ягона ахборот платформаси ишлаб чиқилади
Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Давлат солиқ қўмитасида “Huawei” компанияси бош директори Лю Цзясин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, унда Ўзбекистон солиқ тизимига рақамли технологияларни жорий этиш ва давлат солиқ хизмати органлари учун ягона ахборот платформасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинган.
Учрашувда Лю Цзясин Ўзбекистондаги каби кенг кўламли солиқ ислоҳотлари ўз вақтида Хитойда ҳам амалга оширилганлиги, бунда соҳани тартибга солиш ва оптималлаштиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги, ягона ахборот платформаси солиқ қонунчилигига риоя этилишида самарали асос бўлиб хизмат қилганлигини қайд этиб ўтди.
1994 йилда “Huawei” ва унинг ҳамкори “CEIEC” компаниялари томонидан Хитойда “Golden tax” (“Олтин солиқ”) ахборот платформаси ишлаб чиқилган. Мазкур тизим соҳани ахборотлаштириш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг истеъмолчигача бўлган ҳаракатини ҳамда ушбу жараёнда тўловларнинг амалга оширилишини ҳар бир иштирокчи кесимида назорат қилиш имконини беради.
Учрашувда айнан Хитойда солиқ тизимини рақамлаштиришга оид тажрибаси бўйича фикр алмашилди.
Тадбир якунида “Huawei” компанияси вакиллари ва Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди. Хусусан, ўзбекистонлик мутахассислар Хитойга ташриф буюриб, “Golden Tax” тажрибасини яқиндан ўрганиши, ўқув машғулотларида иштирок этиши режалаштирилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди