
Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарор билан хомашёни қайта ишлаш асосида бозор талабларига мос тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг 2020–2025 йилларга мўлжалланган мақсадли параметрлари тасдиқланди.
Шунингдек, қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан:
- божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида;
- экспорт қилинадиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
2020 йил 1 январдан:
- ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январгача мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;
- тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси етти йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилади;
- чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларни ишга тушираётган ташкилотлар ва терини қайта ишловчи корхоналар 2023 йил 1 январгача ер солиғи тўлашдан озод этилади;
“Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг хорижий консультантлари Ўзбекистон Республикасидаги даромад манбалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини унинг белгиланган ставкасидан 50 фоиз миқдорида тўлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар