21:55 / 24.09.2019
3 507

Ўзбекистонда банкоматлар 1 октябрдан нақд хорижий валюта беришни тўхтатади

Ўзбекистонда банкоматлар 1 октябрдан нақд хорижий валюта беришни тўхтатади
Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб банкоматлар нақд хорижий валюта беришни тўхтатади. Бу ҳақда «Ипак йўли» банкининг пресс-релизида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда Visa, MasterCard, UnionPay каби халқаро тўлов тизимларига хизмат кўрсатувчи банкоматларнинг дастурий таъминотларини қайта созлаш ишлари бошланган. Банкоматлар 1 октябрдан бошлаб фақат миллий валютада нақд пул чиқариб беради.

Нақд хорижий валюта керак бўлганида мижозлар банклар қошидаги айирбошлаш шохобчаларига мурожаат қилишлари ёки халқаро тўлов карталари билан банк кассаларига келиб, картадаги хорижий валютани нақд чиқариб олишлари мумкин. Бунда мижознинг ёнида паспорти ҳам бўлиши лозим.

Марказий банкнинг маълум қилишича, бу чоралар биринчи галда жиноий йўл билан қўлга киритилган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш доирасида кўрилмоқда; банкоматларнинг дастурий таъминотларини қайта созлаш бўйича кўрсатма барча банкларга йўлланган.

«Исталган нормал мамлакатда, ҳатто қўшни мамлакатларда ҳам банкоматлар орқали фақат миллий валюта олиш мумкин. Ўзбекистонликлар банкоматлардан нақд хорижий ечиб ололмайди, лекин паспорт билан банк кассасига бориб, нақд хорижий валюта ечиб олиш мумкин бўлади», деб айтган Марказий банк вакили.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда банкоматлар 1 октябрдан нақд хорижий валюта беришни тўхтатади