14:15 / 25.09.2019
2 494

Ўтган 9 ойда 292 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди

Ўтган 9 ойда 292 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди
Бугун мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг эркин фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароитларни яратишда тизимли ишлар амалга оширилган. Бироқ, яратилаётган шароитларга қарамасдан солиқларни ўз вақтида тўлашни пайсалга солаётган тадбиркорлик субъектлари ҳам йўқ эмас. Бунинг оқибатида эса боқиманда қарздорлик юзага келмоқда.

Бу каби салбий ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида миллиардлаб солиқ қарздорликлари давлат бюджетига ундирилмоқда.

Таъкидлаш керакки, жорий йилнинг ўтган даврида ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар жараёнида 5 минг та тадбиркорлик субъектларининг солиқларни ўз вақтида тўламасдан, фаолият юритаётгани аниқланиб, 292 миллиард сўмлик солиқ қарзлари давлат фойдасига ундирилди.

Ачинарлиси, тадбиркорлар орасида белгиланган нормаларга риоя қилмасдан, ўз манфаатини давлат манфаатидан устун қўйиб, йирик солиқ қарздорлигининг келиб чиқишига сабабчи бўлаётганларнинг ҳам мавжудлиги киши дилини хижил қилади.

Хусусан, Зангиота туманида фаолият кўрсатаётган “Metal enjineering group” МЧЖнинг Зангиота туманлар аро иқтисодий суди ижро хужжатига асосан, жамиятга тегишли мол-мулклар хатланиб, сақлаш учун махсус дўконга топширилган бўлса, қарздорлиги мавжуд бўлган ташкилотга тегишли автотранспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

Шунингдек, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 4 сентябрдаги ижро варақасига асосан Юқоричирчиқ туманида рўйхатдан ўтган Юқоричирчиқ тумани Тинчлик ҚФЙ Бирлик МФЙда жойлашган “EXSAN MAYBOD MANUFACTURING GROUP” қўшма корхонасининг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги 165 327 477 сўмлик қарздорлиги бўйича хатлов тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида корхонага тегишли 2 707 145 289 сўмлик маҳсулот хатланиб вақтинчалик сақлаш жойида қолдирилди.
Бугунги кунда вилоят бўйича солиқ қарзини қарздорнинг молмулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги Иқтисодий ва Фуқаролик судларининг ижро хужжатлари асосида 144,0 млрд.сўм мажбурий ижро бюроларида қолдиқ ижро хужжатлар мавжуд.

Биргина сентябрь ойи давомида ижро ҳужжатлар асосида 1,4 млрд.сўм солиқ қарзи ундириб олинган бўлса, 374 та ижро хужжатлар бўйича 4,1 млрд.сўмлик мол-мулклар автотранспорт воситалари мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда хатланиб, сақлаш учун жарима майдони ва махсус дўконларга топширилди. Ҳозирда мазкур мол-мулкларни сотиш чоралари кўрилмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан тўланмаган солиқларни мажбурий тартибда ундириш ишлари давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўтган 9 ойда 292 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди