22:43 / 02.10.2019
2 767

Зафар Ҳошимов солиқ ставкасининг камайтирилиши бозор нархларига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди

Зафар Ҳошимов солиқ ставкасининг камайтирилиши бозор нархларига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди
«Korzinka.uz» тармоғининг асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши ҳақидаги Президент фармонининг қабул қилинганлиги бозор муносабатлари ҳамда маҳсулотларнинг талаб ва таклифига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Бу ерда «бозор» сўзини шунчаки ишлатмадим. Чунки бозор иқтисодиётида нархлар талаб ва таклиф мувозанатини кўрсатади. Маълум бир маҳсулотнинг талаб ва таклифига эса қўшилган қиймат солиғидан ташқари яна талайгина омиллар таъсир кўрсатади. Аммо мен бу жараёнга оптимистик руҳда қарайман. Тилга олинган диапазонда солиқ ставкаси камайтирилиши аксарият товарларнинг нархини шакллантиришга ижобий туртки беради, уларнинг ишлаб чиқарилиши ҳажми ортади, таъминотчилар ва ишлаб чиқарувчилар орасида рақобат авж олади, харажатлар қисқаради, соядаги иқтисодиёт улуши камаяди, натижада эса нархлар пасаймаса-да, ҳеч бўлмаса, ўсишдан тўхтайди ёки секинлашади, деб ишонаман.

Ишончим комилки, тафаккурли инсонлар нархларни пасайтириш истаги борасида истеъмолчилар билан биз, савдо ходимлари бир тарафда эканлигимизни тушунишади. Бизнесимиз кенгайиши, товар айланмалари ўсиши биз учун юқори устамалардан кўра муҳимроқ аҳамиятга эга.

Чунки мақбул нархлар — кўпроқ истеъмол — кўпроқ савдо — кўпроқ товар айланмаси — ҳар бир сотилган товардаги харажатлар пасайиши ҳисобига умумий ҳажмда кўпроқ даромад дегани.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Зафар Ҳошимов солиқ ставкасининг камайтирилиши бозор нархларига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди