Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287- моддаларига асосан эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилари ҳисобланади.
Жорий йилда Тошкент шаҳрида мол-мулк ва ер солиғи тўланиши лозим бўлган 653 мингдан ортиқ объект мавжуд. Уларнинг эгаларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг 20 майига қадар солиқларни тўлаш ҳақидаги маълумотнома юборилган.
Бугунги кунга қадар юртимиз келажаги учун дахлдорлик ҳисси билан яшаётган фуқаролар томонидан 523 мингдан ортиқ объект учун тўловлар амалга оширилган. Таҳлилларга кўра, пойтахтимизнинг Чилонзор (85 фоиз), Бектемир (82,5 фоиз) ҳамда Учтепа туманлари (82 фоиз) фуқаролари мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш бўйича пешқадамлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида барча туман давлат солиқ инспекцияларида жорий йилнинг 15 октябрига қадар дам олиш кунларисиз ҳар куни соат 8.00 дан 20.00 га қадар хизмат кўрсатилади. Агарда Сиз солиқ органлари ёки банкларга боришга вақт топа олмаётган бўлсангиз, «CLICK», «PayMe» ва бошқа замонавий электрон тўлов воситалари ёрдамида мол-мулк ва ер солиқлари бўйича тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
Ҳурматли пойтахтимиз фуқаролари!
Унутманг! Сиз тўлаган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, пойтахтимиз аҳолисининг ижтимоий эҳтиёжлари учун сарфланади. Шундай экан, мол-мулк ва ер солиқларини бугун тўлаб, ўз мажбуриятларингизни бажариш билан бирга шаҳримиз ободлигига ҳисса қўшинг!.
Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди