14:33 / 11.10.2019
3 772

Мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати тугашига 5 кун қолди

Мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати тугашига 5 кун қолди
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиқларини тўлашга кўмаклашиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят давлат солиқ хизмати органи ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287-моддаларига асосан эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилари ҳисобланиши кенг тушунтирилмоқда.

Ангрен шаҳри аҳолиси билан ўтказилган учрашувда ҳам фуқароларга жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк ва ер солиғини ҳисоблаш, ундириш ва ушбу солиқ турлари бўйича бериладиган имтиёзлар ҳамда жорий йилдан бошлаб бу борада солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

- Мен Блухон Матаева. Ангрен шаҳар, Чотқол маҳалласи, Самарқанд тор кўча, 12-хонадонда яшайман. Бугун Ангрен шаҳар ДСИ ходимлари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирида мол-мулк ва ер солиғини ўз вақтида тўлашнинг афзалликлари ҳақида ўзимни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдим. Тарқатилган буклетлар ва кўргазмали материалларда кечиктирилган солиқ суммаси учун пеня ҳисобланишини билиб, бугундан кечиктирмасдан солиқларни тўлашни мақсад қилдим. Ўз вақтини аямасдан аҳоли учун шундай тарғибот тадбирларини ташкил қилган солиқ органи ходимларига миннатдорлик билдираман.

Таъкидлаш керакки, айни пайтда Ангрен шаҳрида жами маҳаллий солиқ тўловчилар сони 24186 нафарни ташкил этиб, уларга 8 356 млн.сўм маҳаллий солиқлар ҳисобланган. Жорий йил учун эса жами 8973,3 млн.сўм мол-мулк ва ер солиқлари ҳисобланди ва йил бошидан 7105,9 млн.сўм солиқ тушумлари ундирилди. Ундирилган солиқ тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (2423,7 млн.сўм) 151,8 фоизга кўпайтирилганлиги бу ўз навбатида ўтказилган тарғибот тадбирларининг натижасидир.

Мухтасар айтганда, фуқаролар 15 октябрга қадар ўзига тегишли мол-мулк ва ер участкаларига 2019 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғини тўлашлари лозим. Ушбу тўланган солиқлар маҳаллий бюджетга тушиб, ўзимиз яшаб турган туман, маҳаллани иқтисодий ривожлантиришга, ободонлаштиришга, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга сарфланади. Шундай экан, фуқаролик бурчимизни ўз вақтида адо этайлик.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати тугашига 5 кун қолди