19:10 / 11.11.2019
2 698

ШҲТ собиқ бош котиби: «Россия ва Хитой — парвозга шайланаётган Марказий Осиёнинг қанотлари»

ШҲТ собиқ бош котиби: «Россия ва Хитой — парвозга шайланаётган Марказий Осиёнинг қанотлари»
Самарқандда «Валдай» мулоқот клубининг Х Осиё конференцияси ўтказилмоқда. «Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик чақириқлари олдидан кўп томонлама ҳамкорлик» мавзусида ўтказилаётган бу конференцияда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг собиқ бош котиби тожикистонлик Рашид Алимов ҳам қатнашди. У Россия ва Хитойни минтақа учун икки муҳим мамлакат деб атади.

«Минтақа мамлакатлари учун Россия ва Хитой энг ишончли ҳамкорлар ҳисобланади. Парвозга шайланаётган Ўрта Осиёнинг қанотлари айнан Россия ва Хитой. Минтақа мамлакатлари ўзаро ҳамкорлик орқали ривожланиши мумкин. Охирги йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси ўсиб бормоқда. Хитой ва Россия минтақанинг доминантлари эмас, мавжуд ҳамкорлардир.

Россия, Хитой ва минтақадаги 5 та мамлакатнинг ўзаро товар айланмаси бир йилда 20 фоизга, яъни 25-27 миллиард долларга ошди. Таққослаш учун АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,7 миллиард долларни ташкил қилади. Гап таққослашда ҳам эмас, ҳамма ўз ҳамкорини ўзи топади.

Эришилган ютуқлардан ҳаволаниб, тўхтаб қолиш эмас, ишончли ҳамкорлар билан ишлашда давом этиш керак»,— дейди Алимов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ШҲТ собиқ бош котиби: «Россия ва Хитой — парвозга шайланаётган Марказий Осиёнинг қанотлари»