Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 23,8 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълумотида айтилган.
Қайд этилишича, умумий давлат қарзи 33,6 фоизни ташкил этиб, ХВЖ баҳосига кўра мўътадил даражада ҳисобланади. Дунё мамлакатларининг умумий қарзи сўнги йилларда жиддий ошиши кузатилиб, UNCTAD маълумотларига кўра, 2017 йилда 213 трлн. доллар ёки ЯИМга нисбатан 262 фоизни ташкил этган.
Вазирлик маълумотига кўра, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси билан биргаликда ўрта муддатли қарзни бошқариш стратегияси илк бора ишлаб чиқилган. Халқаро экспертлар ёрдамида макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз давлат қарзининг меъёрий миқдорлари Халқаро валюта жамғармасининг методологияси асосида ҳисоблаб чиқилди.
Ўзбекистон учун молиявий хавфсиз бўлган давлат қарзи меъёрлари ишлаб чиқишда 2030 йилгача бўлган иқтисодий ўсиш прогнозлари, инвестицион талаблар, республика иқтисодиётининг айрим ташқи ва ички рискларга чидамлилиги, сўмнинг девальвацияси, Ўзбекистоннинг энг катта савдо ҳамкорлари – Россия, Қозоғистон, Хитой, Туркиядаги иқтисодий ўсиш ва валюта тебранишлари, уларнинг экспорт ва республика иқтисодиётига таъсири ўрганилгани айтилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди