Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон қиймати 15,8 млрд. доллардан зиёд 339 тоннадан ортиқ олтин ҳажмига эга.
Қайд этиш лозим, 2019 йил бошида бу қиймат 14,6 млрд. долларга етган, аммо захирадаги олтин 16 тоннага кўпроқ, яъни 355 тоннани ташкил этганди.
Гап шундаки, йил охирига келиб олтин нархи ошди. Profinance сайти маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб 1 троя унция олтиннинг сотиб олишдаги нархи 1483,92 доллар, сотишдаги нархи эса 1484,22 долларни ташкил этмоқда. Ваҳолонки, январда бу қиймат 1323,25 долларга тенг эди.
Эслатиб ўтамиз, троя унцияси банклар ва заргарлар томонидан қўлланиладиган оғирлик ўлчов бирлиги бўлиб, 31,1034768 граммга тенг.
Умуман олганда, расмий захира активларининг умумий қиймати 27,5 млрд. долларга тенг бўлиб турибди.
Давлат статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистон январь-ноябрь ойларида умумий қиймати 4,4 млд. доллардан зиёд олтин экспорт қилган. Шундай қилиб умумий экспортда олтиннинг улуши 27 фоиздан ошган. Бу эса уни хорижга сотиладиган асосий товарга айлантирган. Умуман олганда, мамлакатимизнинг ушбу даврдаги умумий экспорти 16,2 млрд. доллардан ортиқни ташкил этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди