Марказий банк Ўзбекистоннинг 2019 йил 9 ойи учун тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича нашрига қисқача маълумот билан чиқди.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига ташқи қарздорликларнинг ортиши, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг жалб қилиниши ҳамда улар бўйича «йиғилиб қолган» мажбуриятларнинг сўндирилиши ва келиб тушаётган трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўсиши каби омиллар ўз таъсирини ўтказди.
Юқорида келтирилган омилларнинг таъсири остида тўлов балансининг жорий ҳисоби 1,4 млрд. долларга тенг дефицитни кўрсатди. Бунда, савдо баланси ва халқаро хизматларнинг манфий сальдоси (6,1 млрд. долл.) бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг мусбат сальдоси (4,7 млрд. долл.) билан қисман қопланди.
Шу билан бирга, молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси резидентлар молиявий мажбуриятларининг кўпайиши (6,1 млрд. долл.), шунингдек резидентлар томонидан молиявий активларнинг сотиб олиниши (1,3 млрд. долл.) натижасида 4,8 млрд. долларни ташкил қилди. Бунда, резерв активлари 662 млн. долларга кўпайди.
Ўзбекистоннинг соф инвестицион позицияси жорий йилнинг 1 октябрида 13,7 млрд. долларни ташкил қилди. Бунда, қолган мамлакатларга нисбатан давлат бошқаруви ва банк секторлари «соф кредиторлар», бошқа секторлар эса «соф қарздорлар» ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи жорий йилнинг 1 октябрида 21,5 млрд. долларни ташкил қилган бўлиб, ундан 13,8 млрд. доллари давлат секторининг қарзлари, 7,7 млрд. доллари хусусий ташқи қарз ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»