21:51 / 02.01.2020
5 606

Солиқ турлари қисқартирилди

Солиқ турлари қисқартирилди
Янги таҳрирдаги солиқ кодексида солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сони мақбуллаштирилди, солиқ ҳисоботлари камайтирилди ва соддалаштирилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида айтиб ўтилган.

Солиқ турлари 9 тагача қисқартирилди. Хусусан, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинди.

Кодексга кўра, солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади:
— камерал солиқ текшируви;
— сайёр солиқ текшируви;
— солиқ аудити.

(Илгари солиқ текширувлари ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган ва ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлардан иборат бўлган)

Кодексга трансферт нарх шакллантиришни назорат қилиш нормалари, «ўзаро боғлиқ шахслар» ва «ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида назорат қилинадиган битимлар», «назорат қилинадиган чет эл компанияси» тушунчалари киритилди.

Шу муносабат билан айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолият амалга оширилиши билан боғлиқ «солиқ тўловчиларни консолидациялашган гуруҳи» тушунчаси ва уларни солиққа тортишнинг хусусиятлари белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Солиқ турлари қисқартирилди