3 154
2019 йилда фуқаролардан қанча доллар сотиб олингани ва қанча сотилгани маълум қилинди
Марказий банк “2019 йилда ички валюта бозори ва унинг ривожланиш тенденцияларига доир қисқача шарҳ”ни эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, Ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 15,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Бу 2018 йилга нисбатан 2.2 баробар кўпроқдир.
Ички валюта бозори сегментларида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси
Жисмоний шахслар билан амалга оширилган операциялар
2019 йилда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шахобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 41 фоизга ошди (2018 йил - 2,7 млрд. АҚШ долл.). Айни пайтда жисмоний шахслар томонидан 1,8 млрд. АҚШ доллари сотиб олиниб, мазкур кўрсаткич 2018 йилга (975 млн. АҚШ долл.) нисбатан 1,9 баробарга ўсди.
Ҳисобот даврида банклар ва жисмоний шахслар ўртасидаги валюта олди-сотди операциялари ҳажми сальдоси 2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 16 фоизга ошди.
Алмашув курси динамикаси
Миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланди.
Бунда валюта бозорида талаб ва таклифнинг бир маромда ошиши шароитида, мақсадли сотув ҳажмларига нисбатан интервенциялар ҳажми кам бўлганлиги сабабли, биринчи ярим йиллик давомида валюта биржасидаги савдо сессияларида миллий валюта АҚШ долларига нисбатан 2,8 фоизга қадрсизланди.
2019 йилнинг июль ва август ойларида савдо хамкорларимиз бўлган айрим давлатлар валюталари девальвацияси ва бунинг натижасида юзага келган девальвацион кутилмаларнинг ортиши, шунингдек, ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўсиши натижасида миллий валюта 10,2 фоизга қадрсизланди.
2019 йил давомида валюта биржаси савдоларида сўмга нисбатан АҚШ долларининг динамикаси
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади