12:12 / 23.01.2020
3 783

Ўзбекистоннинг чакана ва улгуржи савдо товар айланмаси маълум қилинди

Ўзбекистоннинг чакана ва улгуржи савдо товар айланмаси маълум қилинди
Республика бўйича 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида чакана савдо товар айланмаси 164,1 трлн сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 7,9 фоизга ўсди.

Давстатқўм хабарига кўра, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 25,8 трлн сўмни (ўсиш суръати 23,5 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 138,3 трлн сўмни (ўсиш суръати 5,4 фоиз), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 159, трлн сўмни (2018 йилга нисбатан 9,7 фоизга камайган) ташкил этди.

2018 йилнинг шу даврига нисбатан республиканинг барча ҳудудларида чакана савдо товар айланмасининг ўсиш суръатлари кузатилиб, нисбатан юқори ўсиш суръатлари Хоразм, Жиззах, Сурхондарё, Наманган, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди.

Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 23,5 фоизга ўсди ва 25,8 трлн сўмни ташкил қилди. Бу эса умумий савдо ҳажмининг 15,7 фоиз улушига тўғри келади.

Улгуржи савдо товар айланмасида энг юқори ҳажм кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тўғри келиб, мазкур ҳажм 2019 йил январь-декабрь ойи якунларига кўра, 53,8 трлн сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 5,3 фоизга ўсган.

Йил бошидан республика бўйича улгуржи савдо товар айланмаси ҳажми 76,7 трлн. сўмни ташкил қилди ва 2018 йилга нисбатан 5,7 фоизга ўсди.

Ушбу секторнинг умумий улгуржи савдо айланмасидаги улуши эса 70,2 фоизни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич бошқа вилоятлар билан таққосланганда, Тошкент шаҳрида (78,1 фоиз), Фарғона (80,9 фоиз), Самарқанд (71,9 фоиз), Бухоро (71,1 фоиз) ва Андижон (69,4 фоиз) вилоятларида юқори бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг чакана ва улгуржи савдо товар айланмаси маълум қилинди