3 365
Молия вазири: «2020 йил инфляция паст бўлишига ваъда бера олмаймиз. Бунинг иложи ҳам йўқ»
25 январ куни Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда Сенат раисининг биринчи ўринбосари — Содиқ Сафоев, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари — Акмал Саидов, Молия вазири — Жамшид Қўчқоров, Ташқи ишлар вазири — Абдулазиз Комилов, Адлия вазири — Руслан Давлетовлар иштирок этишмоқда.
Сессияда Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоров рақамли иқтисодиёт ва инфляция ҳақида ўз фикрларини билдирди:
- Рақамли иқтисодиёт бугун миллий иқтисодиётнинг қиёфасини ўзгартиряпти, иқтисодни шаффоф амалга оширишга имкон яратмоқда. Рақамли иқтисодиёт иқтисодда самарадорликни оширади, меҳнат унумдорлиги ортади. Биз ҳужжатларни қоғоздан электрон тизимга олиб чиқамиз.
Шунингдек, вазир ЯИМ ва инфляция ҳақида шундай деди:
- Биз ЯИМни кўпайтирмасак, одамларни ҳеч қачон бой қила олмаймиз.
2020 йил Инфляция паст бўлишига ваъда бера олмаймиз. Бунинг иложи ҳам йўқ. Айниқса, пахта ва ғаллага давлат закази бекор қилинса, пахта ва ғалла эгаси ярмаркаларда ўз нархини қўяди. Бу эса нарх-наво ўсишига олиб келади.
Молия вазири Жамшид Қўчқоровга “мурожаатда айтилган грантлар ва қўшимча харажатлар бюджетга зарар бўлмайдими“, деган савол ҳам берилди. Қўчқоров молия вазири сифатида, бу ерда бюджетга юк бўладиган ортиқча харажатларни кўрмаяпман, деди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади