date
views 3 942

Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбилар сотиладиган махсус ускуналар ўрнатилади

Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбилар сотиладиган махсус ускуналар ўрнатилади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Марказий банк:
а) Молия вазирлиги билан бирга 1, 3 ва 5 граммли олтин ва кумуш ёмби ишлаб чиқариш, шунингдек, уларни вендинг ускуналари орқали сотувга чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга қуйидаги босқичларда ўнтадан кам бўлмаган вендинг ускуналарини ўрнатилишини таъминлайди:

- 2020 йил 1 июлига қадар – Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм намойиш объектлари, шу жумладан жойлаштириш воситалари ва туризм ахборот марказларида;
- 2021 йил 1 январига қадар – республиканинг бошқа ҳудудларида.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифларига асосан:
- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфига ўтган, реконструкция ва капитал таъмир қилинувчи профессионал коллежлар;
- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳар йили 1 июлга қадар шакллантирилувчи ва тақдим этилувчи туризм намойиш объектларига олиб борилувчи йўллар;
- “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштирилиши кўзда тутилган қишлоқ аҳоли пунктлари рўйхатлари 2021 йилга мўлжалланган Давлат инвестиция дастурига киритилишини таъминлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбилар сотиладиган махсус ускуналар ўрнатилади