Марказий банк (МБ) Ўзбекистон олтин-валюта захиралари статистикасини янгилади.
2020 йил 1 февраль ҳолатига кўра расмий захиралар 29,9 млрд долларни ташкил этди. Халқаро захиралар - 29,4 млрд доллар. Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификацияланган, шунинг учун деярли барча миқдор хорижий валюта (12,6 млрд доллар) ва олтин (16,9 млрд доллар) ўртасида тақсимланган.
Марказий банк ушбу маълумотларни ошкор қила бошлаганидан бери (2017 йил кузида) биринчи марта расмий захиралар қарийб 30 миллиард доллардан ошди.
Улар асосан олтин нархининг ўсиши ҳисобига ўсди, сабаби олтиннинг ўзи 2019 йил октябрь ойида бўлгани каби деярли бир хил - 10,8 миллион троя унцияси (банклар ва заргарлар томонидан ишлатиладиган оғирлик бирлиги 31,1034768 грамм). Агар тоннага айлантирилса, бу 336 тоннага тенг.
Захиралар, шу билан бирга, мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» деб ҳам ҳисобланади - улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур ва захираларнинг етарлилиги шок ҳолатларнинг хусусиятига бевосита боғлиқ.
2019 йил кузида Ўзбекистон 13 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захирага эга экани маълум бўлди. Бу тавсия этилган кўрсаткичдан тўрт баравар кўп. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди