Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Aнор” тезкор тўловлар тизимини ишлаб чиқди. Ушбу янги тизим юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида реал вақт режимида банклараро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради ва 24/7 вақт давомида (дам олиш ва байрам кунлари ҳам танаффусларсиз) ишлайди.
“Aнор” тизими электрон рақамли имзо орқали фойдаланилади. Мазкур тизим Марказий банк томонидан 2019 йил охирида ишлаб чиқилиб, тажриба тариқасида 2020 йил 18 февралдан ишга туширилди ҳамда “Ҳамкорбанк”, “Трастбанк”, “Ипотека-банк” ва “Туркистонбанк” каби тижорат банкларида синовдан ўтказилмоқда. Дастлабки икки кун давомида ушбу тизим орқали мингдан ортиқ қарийб 20 млрд. сўмлик тўловлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг февраль-март ойларида республикамизнинг бошқа банклари ҳам босқичма-босқич равишда “Aнор” тизимига уланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди