“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4611-сон, 24.02.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди
Қарорга мувофиқ, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар:
- 2021 йил 1 январдан бошлаб, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди, (қонун ҳужжатларида МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно);
- 2021 йил якунига қадар "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга камида 3 та бухгалтерия хизмати ходимлари фаолиятини таъминлайди.
Қарорга кўра, молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлар бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилади.
Молия вазирлиги МҲХСни жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди ва унга қатор функциялар юклатилди.
2021 йилдан бошлаб, МҲХС ва аудитнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.
Халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган талабгорлар ОТМлар магистратурасининг "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" мутахассисликларига кириш имтиҳонларини топширмасдан тўлов-контракт асосида кириш ҳуқуқига эга бўлди.
Халқаро бухгалтер сертификати - "Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)", "Сертификатланган дипломли бухгалтер (CPA)", "Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (CPA)" ва "Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)" сертификатларидан бири. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди