3 315
Ўзбекистон ЕОИИга киришининг ижобий томонлари ҳақида - Қозоғистон савдо вазири муовини
Ўзбекистон ҳозирча ЕОИИга қўшилиш тўғрисида расмий ариза бермади. Қозоғистон савдо ва интеграция вазири ўринбосари Жанель Кушукова эҳтимолий интеграция истиқболлари ҳақида ўз фикрини айтди.
“ЕОИИ доирасида биз бир-биримизга ички темир йўл тарифини берамиз. Уларда (Ўзбекистон томони)” "темир йўл" бўйича чеклов жуда жиддий. ЕОИИга қўшилиш орқали масалаларни ҳам ҳал қилса бўлади, чунки Ўзбекистон - бу Шарқ бозорларига чиқиш йўлимиз. Афғонистонга кетаётган кўпгина нарса, улар орқали ўтади. Янада қулай тарифлар биз учун катта фойда келтириши мумкин. Ўзбекистон барчамизга яхши рақобатчилик қилиши аниқ”, - деди Кушукова интеграция тўғрисидаги Шартнома кучга кириши ва ЕОИИ фаолияти беш йиллигига бағишланган пресс-турда.
Шунингдек, Кушукова Ўзбекистон тадбиркорлари янги сифат даражага чиқиши мумкин деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил кузда мамлакатнинг ЕОИИга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берганди. Мамлакатда бу интеграциянинг фойдали ва салбий томонлари муҳокама қилиниб, таҳлил қилинмоқда.
ЕОИИ - 2015 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатувчи, халқаро интеграция иқтисодий бирлашма ҳисобланади. Иттифоқ таркибига Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон киради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди