15:36 / 04.03.2020
3 625

Ўзбекистон дунёда коронавирус тарқалгани туфайли тахминан бир миллиард доллар йўқотиши мумкин

Ўзбекистон дунёда коронавирус тарқалгани туфайли тахминан бир миллиард доллар йўқотиши мумкин
2020 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти коронавирус тарқалганлиги туфайли Хитой ва бошқа мамлакатлар билан манфаатли савдо муносабатларида 960 миллион доллардан кўпроқ зарар кўриши мумкин, дейди иқтисод фанлари номзоди Сергей Воронин. Бу ҳақда «Review.uz» нашри берган маълумотга таяниб Дарё маълум қилди.

Экспертнинг фикрича, давлат бюджети бир нечта жиҳат бўйича зарар кўради. Импортга қўшилган солиқ тушумлари кутилган 2,9 фоизни ташкил қилмаслиги ва 1,5 фоизгача, давлат божлари 0,4 дан 0,2 фоизгача, акциз солиғи эса ЯИМга нисбатан ҳисоблаганда 0,1 дан 0,05 гача тушиб кетиши мумкин. 2019 йилда Республикадаги ЯИМ 58,3 миллиард доллар бўлганини инобатга олиб 2020 йилдаги зарар миқдори 960 миллион доллард (ЯИМнинг 1,65 фоизи) атрофида бўлиши тахмин қилинган.

Ўтган йили Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлган, ХХРнинг ташқи савдодаги улуши 18 фоизни ташкил қилган, товар алмашинуви эса 7,6 миллиард доллар миқдорида экани маълум қилинганди.

Ўзбекистон Хитойга энергия воситалари ва нефть, тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилади, машина ҳамда ускунлар, шунингдек, кимё саноатининг хом ашёсини эса импорт қилади. Шу сабабли COVID-19 коронавирусининг тарқалгани иқтисодиётнинг барча жабҳаларига салбий таъсир қилади.

Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёни ҳам талофат кўриши мумкин. Ўзбекистондаги катта саноат корхоналарининг айримларининг хом ашё ва ускуналарнинг асосий етказиб берувчиси Хитой ҳисобланади.

Ўтган йили тадбиркорликда Хитой капитали иштирокида жами 531 та компания яратилган ва ХХР бизнесменлари бу рўйхатда етакчилик қилганди. 2020 йилда ушбу натижанинг такрорланиши катта сўроқ остида қолган. Туризм ҳам зарар кўради, сайёҳлар оқими камайиши кутилмоқда.

Солиқ тўловчи катта корхоналарга солиқлар бўйича прогнозларни қайта кўриб чиқиш, ушбу режаларни бажариш учун давлат томонидан уларга қандай ёрдам талаб этилишини кўрсатиш тавсия қилинади, дейилади хабарда.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон дунёда коронавирус тарқалгани туфайли тахминан бир миллиард доллар йўқотиши мумкин